2017 йил май ойида Чжан Цзэтянь Chinese New Fortune журнали рўйхатига киритилди.
Чжан 2011 йилда Хитойнинг нуфузли Цинхуа университетига ўқишга кириб, 1 йил Нью-Йоркнинг Барнард коллежида ўқиган. Айнан шу ерда у ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган.
Чжан ўзидан 19 ёш катта бўлган Лю Цяндун билан 2015 йилда турмуш қурди. 2016 йилда қиз фарзанднинг ота-онаси бўлишди. Лю Цяндун Хитойнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 16-ўринда, жаҳонда эса 174-поғонада туради.