...
МЕНЮ
ONLINE TV

23 июнь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда


20:13, 22.06.2017 Бу қизиқ
 4 312

Фарғона, Наманган ва Андижонда кечаси ёмғир ёғиши мумкин.

Соҳа мутахассисларининг хабар қилишича, эртага юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати иссиқ ва қисман булутли бўлиши кутилмоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +36... +36, кечаси эса +23... +25 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иссиқ бўлади, вақти-вақти билан осмонни булут қоплайди. Ҳарорат кундузи +31... +36, кечаси +20... +25 даражада бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +32... +37, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати ҳаддан ортиқ иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +22... +27 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликдан 15-20 метргача шамол эсиши мумкин. Ёмғир ёғиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +23... +28 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликдан 15-20 метргача шамол эсиши мумкин. Вақти-вақти билан ҳаво булутли бўлиши мумкин.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликдан 15-20 метр тезликка қадар шамол эсади. Кечаси ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Акмал Эшонхонов

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!