2015 йилда Хитой, Италия, Франция, Португалия, Болгария, Япония, Греция, Чехия, Россия каби 24 та давлатда бўлиб ўтган 53 та нуфузли халқаро спорт мусобақаларида 479 нафар иқтидорли ёшларнинг иштироки таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2015 йилда Хитой, Италия, Франция, Португалия, Болгария, Япония, Греция, Чехия, Россия каби 24 та давлатда бўлиб ўтган 53 та нуфузли халқаро спорт мусобақаларида 479 нафар иқтидорли ёшларнинг иштироки таъминланди.
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси спорт ишлари бўйича бўлим бошлиғи Баҳодир Маматназаровнинг берган маълумотларига кўра, халқаро мусобақаларда спортнинг 27 та тури бўйича ўз иқтидорини намоён қилган ўқувчилар умумий ҳисобда 314 та: шундан 140 та олтин, 83 та кумуш, 91 та бронза медалларини қўлга киритдилар.
Эслатиб ўтамиз, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2002 йил 24 октябрда ташкил этилган. Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан 1922 та спорт иншооти барпо этилган бўлиб, 5369 нафар иқтидорли ўқувчиларнинг халқаро танловлардаги иштирок таъминланган.