...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 июнь учун об-ҳаво маълумоти: жазирама кунлар олдинда


18:43, 19.06.2017 Бу қизиқ
 4 669

Ёзнинг қайноқ кунлари рўзадорлар учун синов вазифасини ўтамоқда.

Соҳа мутахассисларининг хабар қилишича, эртага, 20 июнь куни ҳаво ҳарорати иссиқ ва қисман булутли бўлиши кутилмоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +36... +38, кечаси эса +22... +24 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 даражада бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати ҳаддан ортиқ иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +22... +27 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!