...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 июль учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг


17:46, 19.07.2017 Бу қизиқ
 3 904

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 20 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Барча вилоятларда ҳаво булутли бўлиши, аммо иссиқ даражаси ўзгармаслиги кутилмоқда.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +20... +25 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +20... +25 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда.  Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 даражада иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42 даража, кечаси эса +22... +27 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!