...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 сентябрь учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг


17:35, 01.09.2018 Бу қизиқ
 3 666

Сентябрь ойидаги илк якшанбада қандай об-ҳаво кузатилишини билиб олинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 2 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+15, кундузи +27...+29 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд,Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +21...+26 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +6...+11, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!