...
МЕНЮ
ONLINE TV

18 ёшли футболчи оламдан ўтди


17:32, 07.04.2018 Спорт
 4 133

Ҳозирча спортчининг ўлими сабабларига ойдинлик киритилмаган.

Франция иккинчи дивизиони иштирок этадиган “Гавр” клубининг 18 ёшли футболчиси Самба Диоп 18 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Гавр” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Бу клуб аъзолари учун жуда ҳам аянчли ҳолат. Клуб Самбанинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дея ёзади “Гавр” клуби.
 
Ўлими сабаби маълум қилинмаётган Самба Диоп жорий мавсум “Гавр” ўринбосарлари таркибиди 21 та ўйин ўтказганди.
 
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Рэй Уилкинс юрак хуружи билан 62 ёшида оламдан ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самба Диоп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!