Ҳаво ҳарорати сайр қилиш учун айни муддао бўлиши кутилмоқда.
Гидрометеорология маркази хизматининг хабарига кўра, 17 сентябрь, яъни якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати эса сайр қилиш учун айни муддао бўлиши кутилмоқда.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлиб, ҳарорат кундузи 30–32 даража иссиқ, кечаси 13–15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кундузи 27–32 даража иссиқ бўлади, кечаси эса 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +27...+32 даража, кечаси эса +12...+17 даража бўлади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 35 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Дурдона Расулова