Ёз фасли охирлаётганига қарамай кунлар ҳамон иссиқ.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +35...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +31...+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади ва ёмғир ёғиши кутилади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +14...+19, кундузи эса +24...+29 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.