Игнани ётоғи устидаги кўрпага қадаган Регина унинг юрагига санчилганини билмай қолганини айтади.
Юрак соҳасида кучли оғриқ бошлангач, Регина бироз аввал тикув игнасини ишлатгани ва уни ётоғи устидаги кўрпага қадаганини эслади.
Аслида Регинанинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Кўринишидан кичик ва безарар туюлган игна инсон организми, айниқса, юрак соҳаси ичига киргач, катта қон томирлар санчилиб, узлуксиз қон кетиши, юрак деворларига зарар етказиши ва яна бошқа мумамоларни келтириб чиқариши мумкин эди.
Шифохонага ётқизилган Регинанинг нафас олиши қийинлашди. У зудлик билан операция столига ётди ва игна олиб ташланди.
“Қизалоқнинг юрагидан гарчи барча ускуналар бўлса ҳам, игнани топиб олиш қийин кечди”, дейди торокал жарроҳ Владимир Дигов.
“Игнани жойига қўймаганимни эсладим. Аммо унинг юрагимга кирганини сезмай қолибман”, дейди бемор Регина Дохова.
Ҳозирда қизалоқнинга аҳволи яхши. Яқин кунларда шифокорлар унга кетишга рухсат беришади.