
Бутун Ўзбекистонда шамол тезлиги кучаяди, ҳаво ўзгариб туради.
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +35, кечаси эса +21... +23 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат +28... +33, кечаси эса +19... +24 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +18... +23 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси +18... +23 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +32... +37, кечаси +20... +25 бўлади.
Кундузи шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси эса шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39, кечаси +22... +27 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.