1946 йил айнан шу куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотида “БМТ Радиоси” ишга тушган.
Бу кун 2012 йилдан буён ҳар йили маълум шиор остида ўтказилади ва кенг нишонланади.
Байрам ташкилотчилари бу кун радио соҳасида фаолият олиб борувчи барча кишиларни яна бир бор бирдамликка чорлашини таъкидлайдилар. Байрам муносабати билан дунёнинг турли мамлакатларида махсус тадбирлар уюштирилади.
Ўзбекистонда Радио куни одатда 7 май санасида нишонланади. 1895 йил 7 майда россиялик физик олим Александр Попов радио орқали илк бора алоқага чиққан.
Айни вақтда мамлакатимизда ўндан ортиқ давлат ва нодавлат радиостанциялар фаолият олиб бормоқда. Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистоннинг радиостанцияларида фаолият юритаётган барча ходимларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз!