Баҳор фасли ўзига хос жиҳатлари билан бошқа фасллардан ажралиб туради. Шунингдек, ёқимли ёмғир ва ҳаво инсонга тетиклик ва хуш кайфият бахш этади.
Эртага Тошкент шаҳрида кечга томон ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +21... +23, кечаси эса +10... +12 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +17... +22, кечаси эса +7...+12 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +18... +23, кечаси эса +8... +13 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +8... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +22... +27, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.