...
МЕНЮ
ONLINE TV

11 июль об-ҳаво маълумоти: узоқ кутилган ёмғир ёғиши мумкин


18:56, 10.07.2017 Бу қизиқ
 5 345

Бутун Ўзбекистонда шамол кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда эса ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 11 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +36... +38, кечаси эса +23... +25 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +38... +43, кечаси эса +22... +27 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +20... +25 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин.  Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси +20... +25 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +34... +39, кечаси +23... +28 бўлади.
Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +36... +41, кечаси +25... +30 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин. 
Сумбула

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!