...
МЕНЮ
ONLINE TV

106 ёшли аёл Барак Обама ва унинг рафиқасини рақсга туширди


22:24, 22.02.2016 Олам
 2 884

Кекса фуқаронинг азалий орзуси ушалди

АҚШда истиқомат қилувчи 106 ёшли Виржиния Маклаурин президент Барак Обама ва унинг рафиқаси билан учрашиш орзусида экани ҳақида “Youtube.com”да видео мурожаат қолдирган эди. Оқ уйда афроамерикаликлар учун очиқ эшиклар кунида ушбу аёл ичкарига киритилди ва орзу қилган инсонлари билан кўришиш бахтига муяссар бўлди, дейди “Ren.tv” нашри.

Оқ уйнинг Facebook´даги саҳифасида Виржиния Маклауриннинг Барак Обама ва Мишель Обамалар билан учрашуви акс эттирилган видеолавҳа жойлаштирилди. Унда орзуси амалга ошган аёлнинг ўйинга тушиб кетгани, шу билан бирга Барак ва Мишель Обамаларни ҳам ўйинга тушуриб юборгани тасвирланган. Мишель ва унга эргашган ҳолда Барак Обаманинг кекса аёл билан рақсга тушиши АҚШлик оддий бир фуқаронинг азалий орзусининг рўёби бўлди.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ орзу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!