Йиқилиб тушиши оқибатида аёлнинг чап елка суяги синган.
Олтойлик жарроҳлар елка соҳасидаги суяги синган 102 ёшли аёлни операция қилишди. Бу ҳақда “Medportal.ru” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, кекса аёл шу йилнинг ноябрь ойида йиқилган ва зарб чоғида чап елка соҳасидаги суяк синган.
Шифокорлар назоратидан ўтказилган аёлга “чап елка суягининг синиши ва синиқ бўлакларининг силжиши” ташҳиси қўйилган.
Аёл шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, одатда бундай ҳолатларда беморга гипс қўйилиши лозим. Тиббиёт ҳодимлари, жарроҳлар келишган ҳолда аёлни операция қилиш, операция чоғида елкадаги синган суякни бир-бири билан бириктиришга қарор қилишган.
Айни вақтда, жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли чиққан аёлга уйга руҳсат берилган ва у ўзини яхши ҳис этмоқда.

Умида Якубова