...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 ёшли болакай машҳур футбол клуби билан шартнома имзолади


12:05, 11.10.2016 Олам
 2 977

“Ювентус” футбол клуби фаластинлик 10 ёшли футболчини жамоага қўшди.

Туриннинг “Ювентус” футбол клуби раҳбарияти асли фаластинлик бўлган 10 ёшли Рашид ал-Хожавий билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Goal.com” сайти хабар бермоқда.
 
“Ювентус” жамоаси раҳбарлари ёш футболчи иштирокидаги ўйинлар видеотасмасини томоша қилишганидан сўнг, унга қизиқиш билдиришган.
 
Норвегияда туғилган Рашид ал-Хожавий Италия клубининг майдонига ташриф буюрган ва айни вақтда туринликлар академияси машғулотларига қўшилган.
 
Ҳозирча 10 ёшли футболчи билан имзоланган шартнома муддати ва қиймати ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. 
Дурдона Расулова

Теглар:Турин Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!