Бу Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 16 январь куни имзоланган “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ўз ифодасини топди.
Фармонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикага озиқ-овқат товарларини киритиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар тақдим этишни назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши тақиқланиши юзасидан аниқ топшириқлар берилган.
Фармоннинг ушбу банди талаблари бузилган ҳолларда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.