...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент-Томчи-Тошкент”: Ўзбекистон делегацияси Иссиқкўлда бўлишди


14:34, 05.07.2017 Жамият
 1 776

Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг натижаси ҳисобланади.

Кеча, 4 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг “Тошкент-Томчи-Тошкент” йўналиши бўйлаб биринчи мавсумий чартер рейсининг амалга оширилишида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятига ташриф буюрди.
 
Томчи шаҳрига ташриф доирасида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динара Кемелова бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
 
“Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш Қирғизистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу ёндашув сўнгги вақтларда бўлиб ўтган барча юқори ва олий даражалардаги, жумладан, Андижон, Фарғона, Жалолобод, Ўш шаҳарларида чегарадош вилоятлар вакиллари ўртасидаги учрашувлар мобайнида яққол намоён бўлди”, деди Камалова.
 
Қайд этилганидек, икки томон муносабатларининг бугунги кунда эришилган даражаси 2016 йил 24 декабрда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг натижаси ҳисобланади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг катта вице-президенти Амагенлди Давлетов ва маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Азамат Жаманқулов билан музокаралар ўтказди. Музокаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлнатиришнинг аниқ йўналишилари муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар