...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Яндекс” 2017 йилда энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди


18:03, 12.12.2017 Технология
 5 456

“Матильда” кинофильмига алоқадор сўровлар бу йилда энг кўп қидирилган мавзу рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган.

“Яндекс” қидирув тизими 2017 йилда, тизимда энг кўп қидирувга берилган мавзулар ҳақида хабар берди.

Тизимда энг кўп қидирлган мавзу Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги, жорий йилнинг апрель ойида метрода рўй берган портлаш бўлган. Шунингдек, қидирув тизими иккинчи ўринда энг кўп қидирилган мавзу сифатида “Кўк кит” воқеалари эканлигини қайд этган.

“Матильда” кинофильмига алоқадор сўровлар бу йилда энг кўп қидирилган мавзу рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган.

Россиялик мухолифат вакили Алексей Навальный ҳақида ҳам “Яндекс” фойдаланувчилари кўпроқ маълумотга эга бўлишни хоҳлашган.

Аёллар эса бу тизимда собиқ депутат ва қўшиқчи Мария Максакова, қўшиқчи Юлия Самойлова ҳақидаги маълумотларга кўп бора қидирув беришганлиги аниқланган.

Интернет фойдаланувчилари томонидан “Криптовалюта”га оид маълумотлар ҳам катта қизиқиш билан ўқилган маълумотлар қаторига киритилган.
 
“Яндекс” тизимида спиннер, iPhone X, Samsung Galaxy S8 ва iPhone 8 ҳақидаги маълумотлар ҳам доимо фойдаланувчилар диққат марказида бўлганлигини ҳам қайд этган.
 
“Яндекс” қидирув тизиминнг якуний ҳисоботига кўра, 2017 йилда Дима Билан ҳаёти ва фаолиятига қизиқувчилари сони билан энг кўп қидирилган эркаклар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 8 декабрь куни Россиянинг “Яндекс” қидирув тизими йил якунлари ҳисоботини омма эътиборига ҳавола этган эди. Ўша ҳисоботда энг кўп қидирилган шахслар ўнлиги рўйхатидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов, журналист Павел Шеремет ва мусиқачи Дэвид Боуи ўрин эгаллашган эди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Yandex Энг кўп қидирилган мавзу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!