Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ўтган давр мобайнида бўлган ўзгаришларга қарамай ҳуқуқий асосда ўзгариш бўлмаганини таъкидлади.
Президент ўз мурожаатида жиноят қонунчилигини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш масалаларига тўхталар экан, амалдаги Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслари қарийб 25 йил олдин қабул қилинганини эслатиб ўтди. Ўтган даврда ҳаёт ўзгаргани, жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги, дунёқараши ўзгаргани нуқтаи назаридан. бу кодекслар бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.
“Шунинг учун жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш лозим. Қонунчиликда ҳар бир жиноятнинг белги ва хусусиятларини, жазо тайинлаш механизмларини аниқ кўрсатиш, тергов ҳаракатларини ўтказишга инсон омилининг таъсирини имкон қадар камайтириш зарур“ дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлигидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссияга 2019 йил 1 июлга қадар Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларининг янги лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Суннатилла Абдуллаев