Машҳур бренд “Versace” 2 миллиард АҚШ долларига сотилиши мумкин
Жаҳонга машҳур бўлган бренд Versace америкалик таниқли дизайнер Майкл Корс томонидан сотиб олиниши мумкин.
Дизайнер Италия фирмаси билан 1.7 миллиард Евро, яъни 2 миллиард АҚШ долларлик келишувга аҳдлашган. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, “Versace” фирмасига бундан 40 йил ойдин италиялик Жанни Версаче томонидан асос солинган бўлиб, у 1997 йилда қотиллик қурбони бўлганди. Ҳозирда Жанни Версаче оиласи фирманинг 80 фоизига эгалик қилади. Қолган 20 фоиз акция эса бундан тўрт йил олдин АҚШдаги “Blackstone” фирмасига сотиб юборилган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Versace” эркаклар ва аёллар кийими, оёқ кийимлар ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича энг машҳур брендлардан бири ҳисобланади.

Дилмуроджон Раҳимов