...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Супероғир” вазн тоифасидаги бир ярим ёшли чақалоқ (фото)


14:54, 13.05.2017 Бу қизиқ
 10 552

Ота-она моддий томонидан қийналаётгани сабабли давлат раҳбарига мурожаат қилди.

Туркиялик Самсун шаҳрида Яғиз Бекте исмли чақалоқ бир ярим йил ичида 32 кг вазнга эга бўлди. У ҳар ойда 2-2,5 килога семирган ва ҳеч қандай парҳез унинг семиришига тўсқинлик қилолмаган.
 
Бола беш ойлик бўлганида шифокор кўригига олиб борилган ва унга лептин (модда алмашинувини тартибга солувчи) гормон етишмаслиги ташхисини қўйишган.
 
Ота-онанинг айтишича, давлат ижтимоий суғурта ташкилоти фарзандини даволаш учун маблағ беришдан бош тортган. Беморнинг онаси Севдо Бекте шифокор белгилаган уч ойлик даволаш курси учун кетадиган харажатларни ҳисоблаб чиқди.


 
Дорининг ҳар бир қутиси 4441 доллар ёки 15 000 лира бўлиб, бундай доридан 20 та керак бўлади. Болани даволаш учун жами 300 000 лира сарфланади. Ота-она моддий томонидан қийналаётгани сабабли давлат раҳбарига мурожаат қилди.
 
Шифокор бундай семизлик бола учун жуда хавфли эканини айтиб, бола бу касаллик билан узоқ яшамаслигини таъкидлаган.

Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Туркия Чақалоқ Семизлик касаллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!