...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Суғдиёна” ишончни оқламаган мураббий билан хайрлашди


13:12, 07.04.2018 Спорт
 2 749

Мураббий бешинчи турга қадар берилган ишончни оқламади.

Бугун, 7 апрель куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Йиғилишда бош мураббий Александр Мочинов Суперлигадаги қониқарсиз натижалари учун истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда “Суғдиёна” клуби Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Жамоани мавсумга йил бошидан буён Александр Мочинов тайёрлади. У ўзи танлаган футболчиларни жамоага жалб қилди. Мавсум бошидан бўён жамоа бор-йўғи 1 очкони қўлга киритди. Рақиб дарвозаси ҳам 1 маротаба ишғол этилди. Мураббийга бешинчи турга қадар берилган ишонч ўзини оқламади.
 
“Металлург”га қарши баҳс Александр Мочинов учун сўнгги имконият эди. Бу учрашувда ҳам ўзгариш сезилмади. Шундан келиб чиқиб, жамоа раҳбарияти Мочиновни “Сўғдиёна” бошқарувига лойиқ эмас деб ҳисоблаб, истеъфога чиқарди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Сўғдиёна” ПФКда  молиявий томондан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг ойлик маошлари ўз вақтида бериб борилмоқда. Жамоани мавсумга тайёрлаш учун Александр Мочиновга барча имконият яратиб берилган эди. Бироқ бу имкониятлардан фойдалана билмади”, дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, жамоа эртадан “Навбаҳор”га қарши тайёргарликни бошлайди. Тез орада эса янги бош мураббий номи эълон қилинади.
 
Мочиновнинг истеъфоси Суперлига клублари орасида дастлабкиси бўлди. Юқорида айтилганидек, ёш мураббий ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган. Энди қолган клубларнинг мураббийларидан шогирдларини ўйинларга янада яхшироқ тайёрлашларини сўраган бўлардик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Александр Мочинов Суғдиёна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!