Ҳаво зарбалари оқибатида террорчиларнинг бир нечтаси йўқ қилинган.
Кеча, 6 апрель куни Сурия ҳукумати ҳарбийларни пойтахт Дамашққа чегара ҳудуд бўлган Шарқий Ғута воҳасидаги террорчиларга қарши курашга сафарбар қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, Сурия қўшинлари бу ерда жангари ҳаракатларни олиб бораётган сўнгги террорчи гуруҳ, “Жайиш ал-Ислом”га ҳаводан зарбалар берган.
Натижада 32 нафар террорчи йўқ қилинган. Ушбу юриш хориж ОАВлари томонидан Башар Асад ҳукуматининг 2016 йилдан буён террорга қарши энг самарали ҳаракати бўлгани таъкидланмоқда.
Ўз навбатида, “Жайиш ал-Ислом” етакчилари ушбу авиазарбалар рус ҳарбий самолётларидан фойдаланган ҳолда берилганини маълум қилган.
Олдинроқ, Россия Президенти Владимир Путин Туркияга ташрифи чоғида Эрон ва Туркия Президентлари билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилганини хабар берган эдик.

Икром Раҳмон