...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сўнгги қўнғироқ”нинг ўзи ҳам, дабдабаси ҳам бекор қилинди


15:08, 23.05.2018 Жамият
 13 734

Шу кунги тадбирлар республиканинг барча мактабларида соат 08:30 да бошланиб, соат 10:00 да якунланади.

Бу йил 25 май куни Ўзбекистондаги мактабларда анъанавий “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмайди.
 
9628 та умумтаълим мактабларининг 475 276 нафар 9-синф битирувчиларини 11 йиллик таълим тизимининг 10-синфига ва академик лицейларнинг биринчи босқичига қамраб олиниши муносабати билан “Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” номли тантанали сафланиш тадбирлари бўлиб ўтади.
 
Тадбирлар 25 май куни республиканинг барча мактабларида эрталаб соат 08:30 да бошланади ва соат 10:00 да якунланади.
 
Тадбирларда 2017-2018 ўқув йилини якунлаш, келгуси ўқув йилидан бошланғич синфларда ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимига тўлиқ ўтилиши тўғрисида ота-оналар, маҳалла ва кенг жамоатчиликка етказиш, 11 йиллик умумий ўрта таълим тизимининг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшларга тушунтиришга эътибор қаратилади.
 
Ўтказиладиган тадбирларда мактаб ва ўқувчи-ёшлар ҳаётига мос бўлмаган ортиқча дабдабабозликни чеклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:25 май 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар