Ҳар икки жамоа ўйин давомида хавфли вазиятлар юзага келтиришганди. Бироқ...
“Атлетик” майдони “Сан Мамес”да ўтказилган қизиқарли ва ҳужумкор ўйинда мухлислар гол кўра олишмади.
Учрашув ҳар иккала томоннинг ҳам фаоллиги билан бошланди.
Дастлаб, меҳмонлар бир нечта қулай имкониятларга эга бўлишди, бироқ “Реал” футболчиларидан бу вазиятлар омад чинакамига юз ўгирди.
Бундан ташқари, бўлим сўнггига қадар икки жамоа голга тортарли вазиятлар юзага келтиришди.
Лекин гоҳ дарвозабонлар маҳорат кўрсатишган бўлишса, баъзида гол бўлишига дарвоза устунлари ҳалақит қилди.
Иккинчи бўлим худди биринчисидаги каби кескин руҳда бошланди.
Қўполликларга бой бўлган ўйиннинг 86-дақиқасида Серхио Рамос иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Ҳисоб эса ўйин сўнггига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, “Реал” ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 28 тага етказди ва пешқадам “Барселона” клубидан саккиз очкога ортда қолиб кетишди.
Шунингдек, “Реал” клубининг уч нафар футболчиси бугунги ўйинда сариқ карточкалари тўпланиб қолгани учун 9 декабрь куни “Севилья”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборишади.
Аниқроғи, Каземиро ва Даниэль Карвахаль “Атлетик”га қарши мавсумдаги бешинчи сариқ карточкаларини ишлаб олишди. Ла-Лига регламентига кўра, улар энди битта ўйинда майдонга туша олишмайди.
Шу қаторда, Серхио Рамос ҳам иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилгани учун келаси ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Испания Ла-Лигаси, 14-тур.
“Атлетик” – “Реал Мадрид” 0:0.
“Атлетик”: Аррисабалага, Эчейта, Баленсиага, Де Маркос (Иньиго Лекуэ, 72), Нуньес, Рауль Гарсия, Микель Рико, Сусаета, Итурраспе (Сан Хосе, 39), Иньяки Уильямс (Кордоба, 83), Адурис.
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Ковачич, 82), Кроос, Роналду, Бензема (Майораль, 82).
Огоҳлантиришлар: Рамос (11), Де Маркос (45), Эчейта (57), Каземиро (73), Карвахаль (90), Роналду (90).
Четлатиш: Рамос (86).
Якунланган барча ўйинлар натижаси.
Ла-Лига тўпурарлари.
Мусобақа жадвали.
Эслатиб ўтамиз, кеча Каталониянинг “Барселона” клуби ўз майдонида “Сельта” клубини қабул қилиб, мухлислари кўз олдида очко йўқотганди.