...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Роналдудан қолишмайман” - Лионель Месси ҳам учинчи фарзандни кутмоқда


17:42, 24.08.2017 Спорт
 2 728

Ҳужумчининг отаси эса Англия жамоаси билан сирли учрашувлар ўтказмоқда.

“Барселона” футбол жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси оиласида янги фарзанд дунёга келиши кутилмоқда.
 
Маълум бўлишича, аргентиналик футболчининг рафиқаси ҳозирда ҳомиладор ва Месси яқинда учинчи марта ота бўлиш бахтига муяссар бўлади.
 
Аргентиналик ҳужумчининг ҳозирча Тьяго ҳамда Матео исмли фарзандлари бор. Кутилаётган фарзанднинг жинси ҳақида хабарлар келтириб ўтилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни Лионель Месси ва Антонелла Рокуццоларнинг тўй маросимлари бўлиб ўтганди.
 
Шунингдек, сўнгги пайтларда Мессининг “Барселона” клуби билан шартномани узайтирмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
 
Норасмий маълумотларга кўра, футболчининг отаси бугун, 24 август куни Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси раҳбарияти билан музокара ўтказган.
 
Маълумот учун, Мессининг “Барселона” билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.   
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси Барселона Антонелла Роккуццо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!