“Рома” финалга чиқиш учун ярим финалнинг жавоб баҳсида “Ливерпуль” дарвозасига 3 та гол уриши керак эди. Улар бу ишни ортиғи билан уддалашди.
“Рома” Европа чемпионлар лигасининг финалига чиқиш учун ярим финалнинг жавоб баҳсида “Ливерпуль” дарвозасига 3 та гол уриши керак эди.
Улар бу ишни ортиғи билан уддалашди. Римликлар рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилишди, аммо ўз дарвозаларидан ҳам 2 та тўп ўтказиб юборишди... Сўнгги дақиқаларда бешинчи голни уриб, тенглашиш учун эса вақт етмасдан қолди.
Шу тариқа, “Ливерпуль” икки ўйин натижасига кўра, финалга чиқди ва уларни ҳал қилувчи ўйинда кетма-кет иккинчи марта мусобақада ғолиб бўлган “Реал” кутиб турибди.
ЕЧЛ. Ярим финал, жавоб учрашуви.
“Рома” – “Ливерпуль” 4:2.
Голлар: Милнер (15, автогол), Жеко (52), Наингголан (86, 90 пенальти) – Мане (9), Вейналдум (25)
“Рома”: Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Пеллегрини (Ундер, 53), Флоренци, Наингголан, де Росси (Гоналон, 9), Эль-Шаарави (Антонуччи, 75), Шик, Жеко.
“Ливерпуль”: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 90), ван Дейк, Фирмино (Соланке, 87), Вейналдум, Салоҳ, Милнер, Мане (Клаван, 83), Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (44), Флоренци (77), Манолас (84), Робертсон (84), Соланке (90).
Дастлабки учрашув: 2:5.