...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал Мадрид” мураббийи ишлаш учун Ўзбекистонга келади


14:04, 18.12.2017 Спорт
 6 533

Мутахассис Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида болалар футболини ривожлантириш бўйича ишлайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш учун хорижлик мутахассислар жалб қилинаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Маълум қилинганидек, шу йилнинг 17 декабрь куни сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич Тошкентга ташриф буюрди.
 
Унинг Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш бўйича дастури  ЎФФга маъқул келса, Завиша Миловславлевич Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради.
 
Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида болалар футболи бўйича ишлаш учун испаниялик мутахассис Кико Зунига (Хосе Мигель Мартиарена) Тошкентга таклиф этилди. У 20 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.
 
Испаниялик мутахассис ҳам болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбариятига тақдим этади. Бу дастур ўрганиб чиқилгач, мутахассисга шартнома таклиф этилади.
 
Маълумот учун, Кико Зунига 1962 йил Испанияда таваллуд топган. Футболчи сифатида “Реал Сосьедад” клуби сафида тўп суриб, “Copa del Rey” совринини қўлга киритган.
 
Мураббийлик фаолияти давомида “Атлетико” Мадрид жамоасининг U-13 ва U-14 жамоаларини бошқарган ва катта натижаларга эришган.
 
Шунингдек, Кико Зунига “Реал” Мадрид жамоасининг Хитойда жойлашган академиясида ҳам фаолият юритган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Кико Зунига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!