Биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни бердик ва ҳеч қайсимиз устимиздан ҳуштакбозлик қилишларига арзимаймиз!
Европа Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган АПОЭЛ клубига қарши кечган баҳс (3:0) да “Сантьяго Бернабеу” “Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бейлни муваффақиятсиз ҳаракатлари учун ҳуштакбозлик билан сийлаган.
“...Мен ўзим ҳеч нарсани эшитмадим ва трибунада нима бўлганидан хабарим йўқ. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам ўзимизнинг футболчиларга нисбатан ҳуштакбозлик қилиш яхши эмас.
Биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни бердик ва ҳеч қайсимиз устимиздан ҳуштакбозлик қилишларига арзимаймиз!
Бироқ гап “Реал” ҳақида бормоқда ва мухлислар ҳам ҳар бир футболчи ижросида кучли ўйин кўришни хоҳлайди.
Тўғри, баъзилар бизга қарши шундай муносабатда бўлиши мумкин, лекин бу ҳеч нимага ёрдам бермайди”, дейди германиялик футболчи Тони Кроос.
Таъкидлаш жоизки, Гарет Бэйл АПОЭЛга қарши учрашувнинг 82-дақиқасига қадар майдонда ҳаракат қилди ва голларнинг бирида жамоадошларини тўп билан таъминлади. Аммо шунга қарамасдан мухлислар Гарет Бэйл устидан мазаҳ қилишган...
Маълумот учун, “Реал” клуби Европа Чемпионлар лигасининг биринчи турини ўз майдонида ўтказиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эндиликда “қироллик клуби” 2-турни 26 сентябрь куни Германиянинг “Боруссия” Дортмунд клубига қарши ўтказади.