Каталонияда ўтган дастлабки баҳсда ҳам “Реал” 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Эль-Класико” мақомини олган учрашувда “Реал” қийинчиликсиз “Барселона” дарвозасига иккита тўп киритди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Марко Асенсио ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Карим Бензема “қироллик клуби”ни яна битта гол билан олдинга олиб чиқди.
Ўйин якунига қадар “Барселона” ва “Реал” футболчилари олдида бир қанча голли вазиятлар юзага келди, аммо учрашувда 2:0 ҳисоби сақланиб қолди. Ва шу тариқа, “Реал” Испания суперкубоги бош совринини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Каталонияда ўтган дастлабки баҳсда ҳам “Реал” 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Испания суперкубоги. Жавоб учрашуви
“Реал” – “Барселона” 2:0 (2:0)
17 август, 02:00, Мадрид шаҳри, “Сантьяго Бернабеу” стадиони.
Голлар: Асенсио (4), Бензема (39).
“Реал”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Себальос, 80), Ковачич (Каземиро, 62), Асенсио (Тео, 75), Модрич, Васкес, Бензема.
Барселона: тер Стеген, Пике (Нелсон Семеду, 50), Умтити, Альба (Динь, 78), Маскерано, Ракитич, Серхи Роберто, Андре Гомеш (Деулофеу, 72), Бускетс, Месси, Суарес.
Дастлабки учрашув: 3:1