Рўйхатда аввалги ўйинни ўтказиб юборган Каземиро, Марсело ва Роналду номларини кўришимиз мумкин.
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Зидан ЕЧЛда “ПСЖ”га қарши жавоб учрашуви олдидан яна жамоа ярим ҳимояси қўрғонлари Тони Кросс ва Лука Модричларни қайдномага киритмади.
Бироқ, Каземиро, Марсело ва Роналду каби етакчи футболчилар сафга қайтишган.
Қуйида “Реал”нинг бугунги ўйин учун кенгайтирилган таркиби билан танишишингиз мумкин:
Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Лука Зидан.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес.
Ярим ҳимоячилар: Касемиро, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич.
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль.
Маълумот учун, “Реал” – “Хетафе” баҳси 4 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45 да старт олади.