...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” – “Барселона”: Фикрлар, фактлар ва Мессининг ҳақорати


16:41, 17.08.2017 Спорт
 4 446

Хабарларга кўра, видеотасвирларни қайта кўрган мутахассислар Мессининг оғиз қимирлашидан футболчи Рамосни “шаллақи” деб атаганини тахмин қилишмоқда.

Испания Суперкубогининг ҳал қилувчи жавоб учрашувида “Барселона” “Реал”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
 
Учрашув якунланганидан сўнг, ҳар икки жамоа футболчилари ва мураббийлари ўйин ҳақида шахсий фикрларини билдирдилар.
 
“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде:
“Реал”ни енгилмас жамоа, деб аташ мумкинми? Енгилмас жамоа бўлмайди. Ғалабага руҳан тайёрланган эдик. Аммо ўхшамади.
 
Барселона” ҳимоячиси Херар Пике: Мавсум ҳали узоқ давом этади ва бизда вақт бор. 9 йил ичида илк марта “Барселона” “Реал”дан кучсиз эканини ҳис қилдим. Ҳа, ўтган йили улар ЕЧЛда ғолиб чиқишганди. Мағлубиятни ортда қолдириб, “Реал”да биздан кучли футболчилар ўйнаётганига тан бериш лозим.
 
Зинеддин Зидан “Реал” клуби бош мураббийи: Биз 8 кун ичида ўйинларга жиддий тарзда тайёргарлик кўрдик. Натижада, иккита нуфузли совринни бошимиз узра баланд кўтардик.
 
Янги мавсумни ҳам яхши бошладик. Ўйиннинг биринчи бўлими менга ёқди. “Барселона”нинг босим ўтказишига қарамай, тўп назоратини сақлай олдик.
 
“Реал” – “Барселона” учрашувига оид фактлар:
 
“Реал” 68-расмий ўйинида кетма-кет гол уришда давом этди. “Қироллик клуби” яна 6 та ўйинда гол уришда тўхтамаса афсонавий футболчи Пеленинг “Сантос” клубига етиб олади.
 
“Сантос” 1961/1962 йиллар мавсумида 74 учрашувда кетма-кет гол урган дунёдаги ягона жамоа ҳисобланади.
 
“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио 4 та финал учрашувларида кетма-кет тўп киритди.
 
Испания Суперкубогида “Барселона” устидан қозонилган ғалаба мураббий Зинедин Зидан қўл остидаги “Реал” жамоаси учун еттинчи нуфузли соврин ҳисобланади
 
“Реал” посбони Кейлор Навас “эл-классико”ларда илк маротаба дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Аввалги 8 та баҳснинг ҳар бирида Навас дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.
 
“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос “қироллик клуби” таркибида 150-учрашувини ўтказди.
 
Статистика маълумотларига қараганда Тони Кроос “Реал” тарихида 150 учрашувда майдонга тушган тўртинчи германиялик футболчига айланди. Германиялик футболчилар ичида “Реал” шарафини энг кўп Ули Штилике (308) ҳимоя қилган.
 
Каталонияликлар 2011 йилдан буён биринчи марта класикода гол ура олишмади. Олдинги 24та ўйиннинг барчасида “Барселона” “Реал” дарвозасига камида битта гол уриб келаётганди.
 
Шунингдек, доимо интизомни ўз жойида сақлаб келган Лионель Месси учрашувда “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамосни ҳақорат қилди.
 
64-дақиқада Рамос ва Месси ҳаводаги тўп учун кураш олиб боришганди. Кейинчалик Рамос Мессининг қўл ишлатганини исботлаш учун тўпни осмонга улоқтириб юборди.
 
Месси эса бу пайтда асабларини жиловлай омасдан, Рамосга қарата ҳақоратли сўзлар йўллади.
 
Хабарларга кўра, видеотасвирларни қайта кўрган мутахассислар Мессининг оғиз қимирлашидан футболчи Рамосни “шаллақи” деб атаганини тахмин қилишмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Барселона Месси Рамос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!