Эрон разведка вазирлиги Теҳрон аҳолисига кўчаларга чиқмасликни тавсия қилмоқда.
Бошқа бир жангари эса парламент биносидан чиқиб, отишмани кўчада давом эттирган. Бино ичида террорчилардан бири йўқ қилингани айтилмоқда. Бинодан эвакуация қилинган депутатлар орасида жабрланувчилар йўқ.
Шунингдек, шу куннинг ўзида шаҳарнинг бошқа қисмида жойлашган имом Хомейни мақбарасида ҳам портлаш содир бўлди. Бу ерда бир аёл ҳужум бошидаёқ ўзини портлатиб юборган. Бошқа 3 нафар террорчи эса хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан йўқ қилинган, унинг ёнидан 8 та граната, 10 та ўқдон ва ўт қўйиш учун ёқилғи солинган бутилка топилган.
Мазкур терактлар жавобгарлигини ИШИД ўз зиммасига олган. Теҳрондаги икки теракт қурбонлари сони 8 нафарни ташкил қилмоқда, 33 киши жароҳатланган.
Эрон разведка вазирлиги Теҳрон аҳолисига кўчаларга чиқмасликни тавсия қилмоқда. Мамлакат Ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмон Фазли фавқулодда йиғилиш чақирган.