“Атлетик” жамоасининг 23 ёшли дарвозабони Кепа Аррисабалага катта эҳтимол билан қишда Мадридга кўчиб ўтади.
“Marca” нашрининг хабарига кўра, Билбаонинг “Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага қишда фаолиятини давом эттириш учун “галактикос” таркибига бориб қўшилади.
Маълум бўлишича, “Реал” клуби раҳбарияти 23 ёшли дарвозабоннинг “Атлетик” билан шартномасида келтириб ўтилган 20 миллион еврони тўлашга тайёрликларини билдиришган.
Ёш иқтидорли посбон “Атлетик” билан амалдаги шартномасини узайтирмаслигни айтиб ўтган.
Мадридликлар айнан шу вазиятдан фойдаланиб, Кепанинг агенти билан музокараларни бошлаб юборишган.
Музокаралардан сўнг трансфернинг амалга ошиши деярли 80 фоизга “Реал” томонига ҳал бўлишга улгурган бўлиб, Аррисабалаганинг ўзи ҳам фаолиятини Мадридда давом эттиришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” клуби “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа трансфери борасида муваффақиятсизликга учрагандан сўнг бошқа дарвозабон қидириш ишларини бошлаб юборганди.
Бундан ташқари, “қироллик клуби” раҳбарияти жамоанинг иккинчи дарвозабони Кико Касильяни қишги трансферлар мавсумида сотиб юборишлари ҳақида аввалроқ маълум қилиб ўтишган эди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Реал”нинг асосий дарвозабони ҳисобланмиш, Кейлор Навас жароҳат олганидан сўнг “Фуэнлабрада”га қарши учрашувда майдонга қайтди ва ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборганди.