Мазкур рўйхатга жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтган икки футболчи Иско ва Рамослар киритилишди.
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Мазкур рўйхатга жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтган икки футболчи Иско ва Рамослар киритилишди.
Шунингдек, Зидан жамоасининг энг етакчи футболчилари Роналду, Кроос, Модрич ва Гарет Бэйл каби футболчиларни ҳам таркибга киритган.
Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:
Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Моха.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Ашраф Ҳакими.
Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Касемиро, Асенсио, Иско, Ковачич.
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майьораль.
Маълумот учун, “Реал” – “Реал Сосьедад” учрашуви 11 февраль кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.