Қотилларга журналистларнинг ҳаракат йўналиши ва вақти аён бўлган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги журналист Ўрхон Жамол, режиссёр Александр Расторгуев ва оператор Кирилл Радченколар МАРда талончилик мақсадида ўлдирилганини маълум қилган. Уларнинг ҳайдовчиси эса омон қолган.
Журналист, ёзувчи Виктор Шендерович журналистлар ҳеч қандай талончилик ҳужумига учрамаганликларини иддао қилмоқда. Унинг фикрича, журналистлар Россия президенти Владимир Путиннинг яқин кишиларидан ҳисобланувчи миллиардер Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилиши айтиладиган “Вагнер” гуруҳи буюртмаси билан ўлдирилган.
“Хуллас, талончилик мақсадида ҳеч қандай қотиллик бўлмаган. Россиялик журналистларни машинанинг ўзида илма тешик қилиб ташлашган. Ўйлашимча, қиммат аппаратура ва доллар илинжидаги овчилар мулк билан эҳтиёткорроқ бўлардилар.
Ўлдириш мақасадида тузоқ қурилган ва айнан шу гуруҳни ўлдириш учун. Қотилларга журналистларнинг ҳаракат йўналиши ва вақти аён бўлган. Бу яхши тайёрланган қотиллик эди. Турбанлар ва араб тили қотиллик мақсадли ва буюртма асосида бўлганини инкор қилмайди. Мен ҳали қурбон Ўрхон Жамол эканини айтмаяпман. Албатта, ҳаракат қилса ва қидирса бошқа қийинроқ имкониятлар топилади. Аммо биз чуқурроқ қарасак, барчаси равшан ва содда: журналистлар қотиллигини “Вагнер” бенефициарлари буюртма қилган”, дейди Виктор Шендерович.
Журналистнинг фикрича қотиллик учун мотивлар ҳам мавжуд:
- текширувлар хавфининг олдини олиш (жангчи ёллаш аввалгидек жиноят);
- кучини кўрсатиш (кейинчалик бу ишни кавлаштириши мумкин бўлганларга якун қандай бўлиши ҳақида аниқ ишора);
“Жамол, Расторгуев ва Радченко қотиллигини Тергов қўмитаси текшириши буюртмачиларнинг жазоланмай қолишини тўлиқ кафолатлайди. Тергов қўмитаси керак бўлганда бунданда ошкора жиноятларни кўрмай қолиши мумкин.
Путин дўстлари ва унинг ўзидаги қон борган сари кўпайиб бормоқда. Қолаверса, яқин вақтлар (ҳарбий давр) да ўлдирилганлар сони мингга яқинлашиб қолди, хуллас – мен нима демоқчиман?
Путин боржоми ичишга кечикди, қўрқаманки, биз ҳам.”, деган журналист Виктор Шендерович.