Россиялик талаба покемонлардан иборат катта коллекциясини сотишга қарши эмас.
19 ёшли талаба олдинги рекорд соҳиби бўлган ва АҚШдаги барча покемонларни йиғиб чиққан америкаликдан ўзиб кетди.
Тимофеевнинг сўзларига кўра, у коллекциясини сотишга қарши эмас.
Россияда мазкур ўйиннинг расмий релизи ҳалигача чиқмаган, шунга қарамасдан фойдаланувчилар “Pokemon Go” ўйинини ўз смартфонларига қонунга хилоф равишда юклаб олишмоқда.
Аввалроқ, “Pokemon Go” ўйнаётган аёл йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва оғир жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.