...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор”нинг бразилиялик футболчиси мухлислардан стадионга келишни сўради


18:46, 17.07.2017 Спорт
 4 214

Тиаго Безерра “Пахтакор” тарихида Фабиано Андерсон ва Фабио Пинтодан кейин учинчи бразилиялик футболчига айланди.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бразилиялик Тиаго Безерра, исроиллик Гиди Канюк ва “Насаф”нинг икки футболчиси Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.
 
Жамоа тарихида Фабиано Андерсон ва Фабио Пинтодан кейин учинчи бразилиялик футболчига айланган Тиаго Безерра “Пахтакор” матбуот хизматига интервью берди.
 
– Тиаго, Тошкент ва “Пахтакор” хусусида нима дея оласиз?
 
– Тўлақонли таассуротга эга бўлиб улгурмадим, аммо барчаси жуда яхши. Машғулотларга киришдик. Жамоадошларим билан бирга янги мураббий Арвеладзе қўлостида машғулотларда қатнашяпмиз.
 
Ўзбекистон ҳақида бу ерга келишдан аввал жуда кўп маълумот билмасдим, аммо таклиф тушиши билан клуб ва мамлакатни интернет орқали ўрганишга киришдим. Ривалдо ва Сколарининг бу ерда ишлаганини эшитгандим. Тошкент чиройли ва қулай шаҳар эканини кўриб турибман. “Пахтакор”ни эса катта тарихга эгалигидан хабар топдим.
 
– Ўзбекистонда нималарни ўрганяпсиз? Маданият, тарих ёки бошқа нарса?
 
– Машғулотлардан бўш чоғимда сайр баҳона маҳаллий одамлар билан мулоқот қилишга уриняпман. Аста-секин улар билан суҳбатлашиб, турли нарсалар борасида маълумотга эга бўлишга интиламан. Ўзинг ўйнаётган мамлакат маданияти, анъаналари ва тарихи ҳақида билиб бориш зарур.
 
– “Пахтакор”даги мақсадларингиз қандай?
 
– Жамоага янги амалга оширилаётган лойиҳада ёрдам беришни хоҳлайман. Клуб раҳбарияти барча зарур шароитларни яратмоқда. Бу мавсум чемпионлик учун имкониятимиз юқори эмас, буни тан олиш керак. Аммо Чемпионлар лигасида иштирок этишга имкон берувчи иккинчи поғонани эгаллашга интиламиз.
 
– Мухлисларга нима дейишни хоҳлардингиз?
 
– Улардан стадионга кўпроқ келиш ва бизни қўллаб туришни сўраган бўлардим.
 
Маълумот учун, Тиаго Безерра 1987 йил 17 февралда Бразилияда туғилган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи амплуасида фаолият кўрсатадиган футболчи “Пахтакор” билан икки ярим йиллик шартномага эга.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тиаго Безерра Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!