...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” австралиялик футболчи билан пайшанба куни шартнома имзолайди


19:04, 08.08.2017 Спорт
 2 213

Таништирув маросимида “Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти иштирок этади.

Аввалроқ, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз таркибига англиялик футболчи Ростин Гриффитсни қўшиб олиш юзасидан музокара олиб бораётгани ва футболчи яқинда Ўзбекистонга келиши  ҳақида хабар берган эдик.
 
“Пахтакор” янги футболчини таништириш муносабати билан 10 август, пайшанба куни матбуот анжумани уюштиради. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби Матбуот хизмати хабар берди.
 
Анжуманда жамоага таклиф этилган футболчи – австралиялик Ростин Гриффитс билан расман шартнома имзоланади. Тадбирда “Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти ҳам иштирок этади.
 
Шунингдек, “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида соат 11:00 да бошланадиган маросимга барча турдаги ОАВ вакилларини ҳам таклиф этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор Ростин Гриффитс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!