...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” “Насаф”дан харид қилинган 4 нафар футболчи ва Егор Кримецни мухлисларга таништирди


19:28, 25.01.2018 Спорт
 3 345

Бу футболчилар “шерлар” таркибида Туркияда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишди.

Бугун, 25 январь куни “Пахтакор” стадионида жамоа сафига янги келиб қўшилган ўйинчилар ишқибозларга таништирилди. Бу ҳақда “Пахтакор” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Пахтакор” ва “Сўғдиёна” ўртасидаги назорат беллашувидан аввал шартнома имзолаган тўрт нафар янги футболчи - Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов ва Дилшод Раҳматуллаев, шунингдек, ижарадан қайтган Егор Кримец ва Жалолиддин Машарипов мухлисларга таништирилди.
 
Бу футболчилар “Пахтакор” таркибида Туркияда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишга улгуришди.
 
Улар “Пахтакор” сафида қуйидаги рақамли либосларда ўйнашади:
 
Сайфиев – 34, Шораҳмедов – 2, Абдураҳимов – 18, Раҳматуллаев – 8, Кримец – 15, Машарипов – 9.
 
Таништириш маросимидан кейин футболчилар стадионга келган ишқибозларга футбол тўплари ва жамоа либосларини совға сифатида тақдим этишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!