Ҳозирда радиостанцияда байрам кайфияти ҳукм сурмоқда. Байрам акциялари ҳам юқори кайфиятда ўтказиляпти.
Шу вақтгача радио ўзининг содиқ мухлисларига эга бўлди. Бошловчиларнинг овозлари эса тингловчиларнинг юрагидан жой олишга улгурган. Ўзига хос лойиҳалари билан танилган Дилмурод Ғуломов, Жамшид Хожиниёзов, Амалия, Раъно Алимова, Магомедали Идоятов, Турсуной Алимова каби бошловчиларни бугун телевидение орқали ҳам кўриш мумкин.
Ҳозирда радиостанцияда байрам кайфияти ҳукм сурмоқда. Байрам акциялари ҳам юқори кайфиятда ўтказиляпти.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан “Ўзбегим таронаси” радиостанциясини бугунги кун билан муборакбод этамиз. Ижодий фаолиятларига фақатгина омад тилаймиз!