...
МЕНЮ
ONLINE TV

“ОСКАР – 2016”: Нафрат ва ҳурмат кечаси


15:24, 29.02.2016 Кино
 3 958

"Оскар" ҳайъат кенгаши қора танлиларнинг кўнглини пуч ёнғоққа тўлдирди. Тадбирга таклиф қилинган қора танли ижодкорлар ғолибларга ҳайкалчаларни топшириш била кифояланишди, холос.

Мана ва ниҳоят, Лос-Анжелесдаги Dolby Theatre кинотеатрида 88-“Оскар” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимга машҳур комик актёр Крис Рок бошловчилик қилди. Аммо “Оскар”ни тўғридан-тўғри эфирда кузатиб турган блоггерлар, маросим ташкилотчиларидан Крисни бошқа ҳеч қачон бошловчи сифатида таклиф қилмасликларини илтимос қилишган, бу ҳақда бироздан кейин...
 
“Улар одам ажратишмоқда”...

“Оскар”га номзоди қўйилганлар ҳақидаги маълумотлар бундан 1,5 ой илгари оммага ошкор этилганди. Аммо шундан кейин Голливуд юлдузлари “Оскар” ташкилотчиларини ирқчиликда айблашганди. Айтиш лозимки, дастлаб, 2016 йилнинг 14 январь куни эълон қилинган номзодлар рўйхатида бирорта ҳам қора танли актёр, актриса, умуман қора танли ижод аҳли йўқ эди. Шу сабаб қора танли ижодкорларнинг кўпчилиги тадбирда қатнашишдан бош тортиб, АҚШ киноакадемиясини ва академикларни, хусусан “Оскар” ҳайъат кенгашини ирқчиликда айблашган эди.
 
Тадбирга қора танли ижодкорлар ҳам таклиф этилди

Ирқчилик билан боғлиқ жанжалдан сўнг, Америка киноакадемияси Президенти Шерил Бун Айзекс номзодлар борасида катта ўзгаришлар киритилишини айтди ва бир неча кун ўтиб, унинг сўзлари тасдиқланди. Айтиш лозимки, қатор айбловлардан сўнг “Оскар”га Морган Фриман, Жон Леженд каби қора танли актёрларнинг ҳам таклиф қилингани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, тадбирда 10 га яқин кора танли актёрлар таклиф қилиниши кўзда тутилган.

“Оскар” мукофотларини топшириш маросими бошлангани ҳамоноқ, аксарият ижодкорларнинг асаби таранг бўлгани айтилмоқда. Тадбирга келган қора танли актёрлар сезиларли даражада камчиликни ташкил қилгани атрофдагиларнинг ҳайратига сабаб бўлди.
 
Тадбир ташқарисидаги намойиш...

Голливуд “юлдуз”лари қизил йўлакча томон йўл олаётган маҳал, тадбир бўлиб ўтаётган Dolby Theatre кинотеатри ташқарисида афроамерикан миллатига мансуб аҳоли норозилик тахтачалари билан саф тортишди улар орасида оқ танлилар ҳам бор эди. Тахтачаларга эса “Бирорта ҳам қора танли йўқ”, “Бирорта ҳам осиёлик йўқ” сўзлари ёзилган эди.
 
Блоггерлар ва мухлислар: “Илтимос, Крис Рокни бошловчиликка бошқа чақирманглар!”

Тадбирга бошловчилик қилаётган Крис Рок ўз сўзларини ирқчилик борасидаги ғайриоддий ҳазиломус сўзлардан бошлади ва у тадбир сўнгига фақат шу ҳақда хазил қилди. Унинг ғазабини тушуниш мумкин эди. Бироқ хазиллар кетма-кетлиги, мавзуси ва маъноси чегарадан чиқиб кетди шекилли “Оскар”ни тўғридан-тўғри эфирда кузатиб турган блоггерлар Крисни бошқа ҳеч қачон бошловчи сифатида таклиф қилмасликлик илтимос қила бошлашди, баъзилари қатъий талаб ҳам қўйишди.
 
Крис Рок: “Балки қора танлилар учун махсус номинация ташкил қилармиз?!”

У АҚШ киноакадемиясини ва академикларни, хусусан “Оскар” ҳайъат кенгашига ажойиб бир таклиф билан ҳам мурожаат қилди. Крис ҳеч ким норози ва  ҳафа бўлмаслиги учун қора танлилар учун алоҳида номинация жорий этиш таклифини берди.

Ғолиблар билан танишинг

“Энг яхши фильм” номинацияси номзодлари:
 “Бруклин”
“Тирик қолган”
“Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”
“Пасайтириш учун ўйин”
“Жосуслар кўприги”
“Марслик”
“Хона”
Ғолиб – “Эътибор марказида”
 
“Энг яхши актёр” номинацияси номзодлари:
Эдди Редмэйн – “Даниялик қиз”
Мэтт Дэймон – “Марслик”
Майкл Фассбендер – “Стив Жобс”
Брайан Крэнстон – “Трамбо”
Ғолиб – Леонардо Ди Каприо “Тирик қолган” фильмидаги роли учун
 
“Энг яхши актриса” номинацияси номзодлари:
Кейт Бланшетт – “Кэрол”
Шарлотта Рэмплинг – “45 йил”
Сирша Ронан – “Бруклин”
Женнифер Лоуренс – “Жой”
Ғолиб – Бри Ларсон “Хона” фильмидаги роли учун


 
“Энг яхши режиссёр” номинацияси номзодлари:
Адам Маккей – “Пасайтириш учун ўйин”
Том Маккарти – “Эътибор марказида”
Алехандро Гонсалес Иньярриту – “Тирик қолган”
Леонард Абрахамсон – “Хона”
Жорж Миллер – “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”.
Ғолиб – Алехандро Гонсалес Иньярриту “Тирик қолган” фильми учун


 
“Энг яхши иккинчи даражали актёр” номинацияси номзодлари:
Кристиан Бэйл – “Пасайтириш учун ўйин”
Марк Руффало – “Эътибор марказида”
Том Харди – “Тирик қолган”
Марк Райлэнс – “Жосуслар кўприги”
Сильвестр Сталлоне – “Крид: Роккининг мероси”.
Ғолиб – Марк Райлэнс “Жосуслар кўприги” роли учун
 
“Энг яхши иккинчи даражали актриса” номинацияси номзодлари:
Кейт Уинслет – “Стив Жобс”
Рэйчел Макадамс – “Эътибор марказида”
Алисия Викандер – “Даниялик қиз”
Женнифер Жейсон Ли – “Жирканч саккизлик”
Руни Мара – “Кэрол”.
Ғолиб – Алисия Викандер “Даниялик қиз” фильмидаги роли учун
 
“Энг яхши либослар дизайни” номинацияси номзодлари:
“Тирик қолган”
“Даниялик қиз”
“Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”
“Кэрол”, “Золушка”.
Ғолиб – “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли” фильмидаги либослар дизайни
 
“Энг яхши оригинал сценарий” номинацияси номзодлари:
“Жосуслар кўприги”
“Машина ичидан”
“Бошқотирма”
“Эътибор марказида”
“Кўчалар овози”.
Ғолиб – “Эътибор марказида” фильми сценарийси учун
 
“Энг яхши мослаштирилган сценарий” номаницияси номзодлари:
“Бруклин”
“Пасайтириш учун ўйин”
“Хона”
“Кэрол”
“Марслик”
Ғолиб – “Пасайтириш учун ўйин”фильми сценарийси
 
“Энг яхши операторлик иши” номинацияси номзодлари:
“Қотил”
“Жирканч саккизлик”
“Тирик қолган”
“Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”
“Кэрол”.
Ғолиб – “Тирик қолган” фильми оператори
 
“Энг яхши анимацион фильм” номинацияси номзодлари:
“Бошқотирма”
“Қўзичоқ Шон”
“Марни ҳақида хотиралар”
“Йигитча ва олам”
“Аномализа”.
Ғолиб – “Бошқотирма”анимацион фильми
 
“Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм” номинацияси номзодлари:
“Bear Story”
“Prologue”    
“Sanjay’s Super Team”
“We Can’t Live Without Cosmos”
“World Of Tomorrow”
Ғолиб – “Bear Story”қисқа метражли анимацион фильми
 
“Чет тилидаги энг яхши фильм” номинацияси номзодлари:
“Уруш”
“Ғурур”
“Мустанг”
“Саулнинг ўғли”
“Илон қучоғи”
Ғолиб – “Саулнинг ўғли” фильми
 
“Энг яхши визуал эффектлар” номинацияси номзодлари:
“Тирик қолган”
“Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”
“Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши”
“Машина ичидан”
“Марслик”
Ғолиб – “Машина ичидан”  фильми
 
“Энг яхши бастакор” номинацияси номзодлари:
Жон Уильямс – “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши”
Йохан Йоханнссон – “Қотил”
Картер Бёруэлл – “Кэрол”
Томас Ньюман – “Жосуслар кўприги”
Эннио Морриконе – “Жирканж саккизлик”
Ғолиб – Эннио Морриконе “Жирканж саккизлик” фильми бастакори
 
“Энг яхши грим ва соч турмаги” номинацияси номзодлари:
“Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”
“Тирик қолган”
“Кинода пайдо бўлиб сўнг йўқолиб қолга 100 ёшли қария”
Ғолиб – “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли” фильми
 
“Энг яхши постановкачи рассом” номинацияси номзодлари:
“Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”
“Тирик қолган”
“Даниялик қиз”
“Марслик”
“Жосуслар кўприги”
 Ғолиб – “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли” фильми
 
“Энг яхши ҳужжатли фильм” номинацияси номзодлари:
“Картеллар ери”
“Оловдаги қиш”
“Нима бўлди, мисс Симон?”
“Эми”
“Жимжитлик нигоҳи”
Ғолиб – “Эми” фильми
 
“Энг яхши қисқа метражли хужжатли фильм” номинацияси номзодлари:
 “Body Team 12”
“Chau, Beyond The Lines”
“Claude Lanzmann: Spectres OF The Shoah”
“A Girl In The River”
“Last Day Of Freedom”
Ғолиб – “A Girl In The River” фильми
 
“Энг яхши қисқа метражли ўйин фильми” номинацияси номзодлари:
 “Ave Maria”
“Day One”
“Everything Will Be Okay”
“Shok”
“Stutterer”
Ғолиб – “Stutterer” фильми
 
“Энг яхши монтаж иши” номинацияси номзодлари:
“Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли”
“Эътибор марказида”
“Тирк қолган”
“Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши”
“Пасайтириш учун ўйин”
Ғолиб – “Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли” фильми
 
“Энг яхши қўшиқ” номинацияси номзодлари:
“007: СПЕКТР” – Сэм Смит – “Writing’s On The Wall”
“Кулрангнинг 50 сояси” – “Earned It”
“Қирилиб кетиш пойгаси” – “Manta Ray”
“Ёшлик” – “Simple Song 3”
Lady Gaga – “Til It Happens To You”
Ғолиб – “007: СПЕКТР” фильмининг Сэм Смит ижросидаги “Writing’s On The Wall” қўшиғи
 
Қора танли ижодкорлар мукофот топшириш учун чақирилганмиди?
 
Гувоҳи бўлганингиздек мукофотланувчилар орасида қора танли ижодкорлар йўқ!
АҚШ киноакадемиясини ва академиклари, “Оскар” ҳайъат кенгаши аъзолари қора танли ижодкорларни фақат мукофотни ўз эгаларига топшириш учун чақиртирган. Хусусан, Морган Фриман “Энг яхши фильм” номинацияси ғолиби бўлмиш “Эътибор марказида” фильми учун “Оскар”ни топширди.
 
Лео биринчи “Оскар”ини қўлга киритди...


 
Хабарингиз бор, Леонардо Ди Каприо гарчи бир қанча кассабоп ва бетакрор фильмларда маҳорат билан роль ижро этган бўлса-да, бугунгача бирорта “Оскар”ни қўлга киритмаганди. Бугун у илк ҳайкалчасини қўлига оларкан, ҳаяжонини яшира олмади. Ахир, у бу мукофотни 22 йил кутди...
 
Эслатиб ўтамиз, Лео “Авиатор”, “Қонли олмос”, “Уолл-Стритлик Бўри” каби яна бир қатор фильмлардаги роллари учун жами 5 маротаба “Оскар”га номзоди қўйилган. Аммо бирор марта ҳам уни қўлга кирита олмаган. 1998 йили актёр “Титаник” фильмидаги Жек роли учун Киноакадемия “Оскар” мукофоти учун унинг номзодини қўймагани сабабли одамлар орасида расман тадбирга бормаслигини эълон қилганди.

“Оскар”дан совға...
 
Бу йили “Оскар”ни қўлга киритган ғолиблар учун ташкилотчилар антиқа ва қимматбаҳо совғаларни тайёрлаб қўйишганди. Энг қимматбаҳо совға Ироилга бўлган 55.000 АҚШ долларлик саёҳатдир.

45 сония...

Ғолиб бўлган бир қатор номзодларнинг ҳаяжонли ва мавзуга мос бўлмаган нутқ билан чиқишларидан сўнг, саҳнага чиқувчиларга ўз сўзларини “айтиб олишга” 45 сонидан вақт берилди.
Умида Якубова

Теглар:Оскар 2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!