Бугун Ўзбекистон Ногиронлар жамияти томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Бу инсон-олий қадрият ҳисобланган жамиятимизда аҳолининг барча қатламлари давлатнинг эътиборидан четда қолмаётганининг яна бир исботидир.
Бугун Ўзбекистон Ногиронлар жамияти томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили Давлат Дастури доирасида ҳамда 3 декабрь “Халқаро Ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳрида байрам тадбири ташкил қилинди.
Ушбу байрам тадбирида Тошкент шаҳрида яшовчи 800 нафардан ортиқ имконияти чекланган фуқароларнинг иштироки таъминланди. Халқимизнинг севимли санъаткорлари эса бу тадбирда иштирок этиб, тадбир иштирокчиларининг хурсандчилиги, қувончларига сабабчи бўлдилар. Умид қиламизки, бундай тадбирлар 3 декабрь санаси атрофида эмас, балки давомли бўлади.