...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Оқ уй” раҳбари бўлишга ким лойиқ?


02:02, 24.01.2016 Олам
 3 322

2016 йилда АҚШ президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда ўндан ортиқ киши ўз номзодини илгари сурмоқда.

Нью-Йоркнинг собиқ ҳокими Майкл Блумберг АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйиш учун қатъий ҳаракатларни бошлади, дея хабар беради “News.day.az” нашри.

Маълумотларга кўра, 73 ёшли миллиардер сайлов олди харажатларга тайёр ва у айнан мана шу ҳаракат учун 1 миллиард АҚШ доллари маблағ ажратган. Оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Блумберг президент сайловларида номзодини қўйиш билан боғлиқ масалани март ойигача пухта ўйлаб кўриши ва айнан мартда аниқ қарорга келишини айтган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йил бўлиб ўтадиган АҚШ президентлиги сайловида ўндан ортиқ турли соҳа вакиллари ўз номзодларини илгари сурмоқда. Улар орасида АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон ҳам бор. Республикачилар партиясидан эса Дональд Трамп ҳам президентликка даъвогар. “Оқ уй” раҳбари лавозимига лойиқ номзод расман шу йилнинг 18-21 июль кунлари, Кливлендда эълон қилинади. Демократлар томонидан илгари сурилган номзод эса расман 2016 йилнинг 25-28 июль кунлари Филадельфияда оммага ошкор этилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ аҳолиси орасида Президент Барак Обаманинг рафиқаси Мишель Обаманинг президентликка ўз номзодини қўйиши билан боғлиқ гаплар тарқалган. Бироқ, бир неча кун аввал Барак Обама бу маълумотни инкор этди.
Умида Якубова

Теглар:Оқ уй Майкл Блумберг АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!