Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича жисмоний ҳамда юридик шахслар учун аукционга 70 дан ортиқ “олтин рақам”лар қўйилди.
19 сентябрь куни “Avtoraqam.uzex.uz” сайти орқали ўтказилган автомототранспорт воситалари учун аукционда 01 Z 770 ZA ни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 50 миллион 773 минг сўмга сотиб олган эди.
Кеча, 20 сентябр куни биржанинг “Avtoraqam.uzex.uz” сайтида автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотувга қўйилиши бошланди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича жисмоний шахслар учун 50 дан зиёд “олтин авторақамлар” ва юридик шахслар учун 25 дан ортиқ лотлар жойлаштирилгани айтилган. Тизимида рўйхатдан ўтган харидорлар кутилган “олтин рақамлар”:
- 01 C 777 AB;
- 01 C 700 AB;
- 01 C 001 AB
учун онлайн аукционларда иштирок этишлари мумкин.
Маълумот учун, аукцион сайтига аукционда иштирок этиш қўлланмаси жойлаштирилган. Биринчи тоифали авторақамларни савдолар босқичи 3% ни ташкил этади.
Аввалроқ, “чиройли рақам”ларни онлайн аукционда иштирок этмасдан туриб ҳам олиш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан аукционларни ўтказишда барча чоралар, фирибгарликлар ҳисобга олинган ҳолда тизим яратилган эди.
Бундан ташқари, 14 сентябрь куни авторақамни сотиш бўйича илк битим тузилган эди.