...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Олтин қалам” ХIII миллий мукофот танловига ҳужжатлар қабули бошланди


15:39, 16.02.2018 Жамият
 2 073

Тақдирлаш маросими анъанага кўра, 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун кенг шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” ХIII миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.
 
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган бу танловга 2017 йилнинг 31 мартидан 2018 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва Интернет нашрларида берилган материаллар 2018 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.
 
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:
 
Журналистика соҳасида бош миллий мукофот
 
Ғолиб махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
 
Асосий мукофотлар:
 
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);
 
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар);
 
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма оммавий ахборот воситалари – 1-, 2-, 3-ўринлар);
 
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (Интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар).
 
Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
 
Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
 
Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
 
Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар:
 
оммавий ахборот воситаларида китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун;
 
чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун;
 
энг яхши фоторепортаж;
 
энг яхши матбуот хизмати.
 
Мазкур номинациялар ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
 
“Олтин қалам” танлови ғолибларини мукофотлаш, шунингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.
 
Шунингдек, миллий ҳамкорлар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЮНЕСКО каби қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва элчихоналар ҳам ўз рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган (илова қилинади).
 
Танлов шартлари:
 
Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).
 
Телевидение бўйича видеоматериаллар (CD, DVD дискда) 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.
 
Радиоэшиттиришлар (CD, DVD дискда) 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.
 
Матбуот ва Интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим этилиши лозим.
 
Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:
 
- муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);
 
- муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;
 
- паспорт нусхаси.
 
Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2018 йил 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида тантанали равишда ўтказилади.
 
Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.
 
Материаллар “Олтин қалам” танловига” деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
 
100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.
 
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, 3-қават.
 
Телефонлар: 244-64-61, 244-37-87.
 
 
* * *
 
Илова
 
Миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар
 
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши:
 
1. “Меҳнат муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун”.
 
2. “Ижтимоий шериклик мавзуси ёритилган энг яхши материал учун”.
 
Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди:
 
1. “Инновацион ғояларни тарғиб этган энг фаол журналист”.
 
2. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижросини ёритган энг фаол журналист”.
 
Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар
 
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
 
“Инсон ҳуқуқлари бўйича Конвенциянинг 70 йиллигига бағишланган энг яхши материал учун” (таълим, маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳалари бўйича).
 
Project HOPE (ЮСАИД дастури) (АҚШ)
 
1. “Сил касаллигининг олдини олиш ва даволаш масалалари ёритилган энг яхши материал учун”.
 
2. “Сил хасталигига чалинган беморларга нисбатан бағрикенглик» мавзуидаги энг яхши материал учун”.
 
D W International (Германия)
 
“Шахс ва жамият ривожида катта ёшдагиларни ўқитиш/бошқа касбга йўналтиришнинг ўрни ҳақидаги энг яхши материал учун” (фақат босма ва он-лайн ОАВ журналистлари учун).
 
“Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти (Словения)
 
“Коррупцияга қарши кураш ёритилган энг яхши материал учун”.
 
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси
 
“Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқалар ривожи ҳақидаги энг яхши материал учун”.
 
ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси
 
1. “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги самарали ҳамкорлик ёритилган энг яхши материал учун”.
 
2. “Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожи ҳақидаги энг яхши материал учун”.
 
3. “Бир макон – бир йўл” қурилиши ёритилган энг яхши материал учун.
 
Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси
 
1. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги энг яхши материал учун” (пойтахт журналистлари учун).
 
2. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги энг яхши материал учун” (ҳудудий журналистлар учун).
 
3. “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун” (ҳудудий журналистлар учун).
 
Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Озарбайжон маданият маркази
 
1. “Ўзбекистон ва Озарбайжон: Буюк ипак йўлида қадим замонлардан бугунга қадар”.
 
2. “Ўзбекистон ва Озарбайжон – кўп миллатли ва бағрикенг мамлакатлар” мавзуидаги энг яхши материал учун».
 
Марказий Осиё минтақавий экология марказининг филиали (РЭЦЦА)
 
“Сув-экология мавзуидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган энг яхши материаллар учун” (иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида сувни тежаш борасида амалга оширилаётган ишлар). Фотомухбирлар, босма ва электрон ОАВ журналистлари учун 3 та номинация.
 
Гёте институти
 
“Ўзбекистоннинг маданият соҳасидаги сиёсати масалаларига бағишланган энг яхши материал учун”.
 
Шу билан бирга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Грузия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам ўз мукофотлари билан иштирок этишни режалаштирмоқда.

Теглар:Олтин қалам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар