...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ноу Камп” стадиони “овози”ни йўқотди


12:36, 01.05.2016 Спорт
 3 871

Манел Вичнинг овози 58 йил давомида стадионда янграб турди.

“Барселона” футбол клубининг уй ўйинларида “Ноу Камп” стадиони бўйлаб овози янграб турувчи Манел Вич вафот этди. У 58 йил мобайнида севимли жамоасининг уй ўйинларини стадионда шарҳлади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
 
Вич сал кам олтмиш йил давомида “Ноу Камп”нинг овози бўлиб келди. 78 ёшли Вич сўнгги пайтларда соғлиғи ёмонлашгани туфайли “Ноу Камп”да бўлган “Спортинг” клубига қарши ўйинда иштирок эта олмади. 

Энди “Ноу Камп”га ташриф буюрувчилар Вичнинг овозини соғиниб қолади.

Маълумот ўрнида, Манел Вич 1938 йил 12 март куни Барселона шаҳрида туғилган.  У 15 ёшлигида “Барселона” клубига аъзо бўлган.

Теглар:Манел Вич Ноу Камп Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!