Эътибор қилсангиз, афишада гуруҳ аъзоси Даврон Кабулов кўринмайди.
Бу орада эса “Миллион”чилар аллақачон янги концерт дастурига тайёргарликни бошлаб юборган эди. Гуруҳнинг галдаги концерт дастури жорий йилнинг 24-28 апрель кунлари бўлиб ўтади. Концерт кунлари ҳақидаги маълумотлар берилган афишани гуруҳ аъзолари бугун ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали эълон қилдилар.
Эътибор қилсангиз, афишада гуруҳ аъзоси Даврон Кабулов кўринмайди. Бу Даврон жамоани тарк этган, дегани эмас, бизнингча. Боиси у ҳам мазкур афишани ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди. Бироқ Даврон Кабуловнинг сурат остига “Ҳар қандай вазиятда ҳам биз бир жамоамиз”, деб ёзиб қолдиргани одамлар орасида турли хил гап сўзларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Фикримизча, суратни тайёрлашда одамларнинг эътиборини тортиш учун реклама “ўйини”дан фойдаланилган. Яна ким билсин, қолганини вақт кўрсатади.